Ўзбекистонда инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш мақсадида инновацион лойиҳаларни фоизсиз кредитлаш тизимини жорий этиш мақсадида “Инновацион фаолият” тўғрисидаги қонун ишлаб чиқилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 22 январдаги Фармони билан тасдиқланган “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ушбу вазифани икки ой муддатда ташкил этиш ва амалга ошириши лозим.
ЎзА