Марказий сайлов комиссиясининг Матбуот марказида МСК Раиси Зайниддин Низомхўжаев иштирокида матбуот анжумани ўтказилмоқда.

Унда қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови халқаро мезонлар ва стандартларга мос миллий сайлов қонунчилигимизга, унда белгиланган очиқлик, ошкоралик, эркинлик ва адолат каби умумэътироф этилган демократик принципларга тўла мос ҳолда, кўтаринки руҳда ўтказилди.

24 октябрь кунги сайловларда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев 80,1 фоиз овоз олди.

Сайловчилар рўйхатига киритилган 20 миллион 158 минг 907 нафар сайловчилардан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида чет элларда овоз берган ватандошларимиз билан бирга ҳисоблаганда 16 миллион 212 минг 343 нафар сайловчи иштирок этди. Бу сайловчилар умумий сонининг 80,4 фоизидан иборатдир. 421 минг 176 нафар сайловчи жорий йилнинг 14 октябрдан 20 октябргача ўтказилган муддатидан олдин овоз бериш имкониятидан фойдаланди.

 

Н.Насриев, Ё.Мелибоев(сурат), ЎзА