Мамлакатимизда кейинги беш йилда ижтимоий адолат тамойили асосидаги барқарор ривожланиш дастури ишлаб чиқилди ва мазкур соҳадаги фаолият давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

Ўзбекистон тарихида ижтимоий соҳа бўйича бундай кенг кўламли ишлар илгари ҳеч қачон бўлмаган.

Мисол учун, ҳозирги вақтда Ўзбекистондаги ҳар 100 та оилага 162 та телевизор, 107 та холодильник, 287 та мобиль телефон, 49 та енгил автомобиль тўғри келмоқда. Бошқача айтганда, мамлакатимиздаги оилаларнинг қарийб ярми шахсий автомобилига эга.

Ёки сўнгги йилларда юртимизда, ипотека дастурлари доирасида 140 мингдан ортиқ уй-жойлар барпо этилди. Бу рақамни олдинги йилларга солиштирганда, 11 мартадан ҳам кўп демакдир.

– Ҳар қандай ислоҳот қуруқ рақамларда эмас, балки, энг аввало, аҳолининг кундалик ҳаётида, унинг дастурхони ва рўзғорида ўз аксини топиши зарур. Бу – ҳаётий ҳақиқат.

Барча орзу-ниятларимиз, машаққатли меҳнатимиз, кечани – кеча, кундузни – кундуз демасдан амалга ошираётган саъй-ҳаракатларимиз – ҳамма-ҳаммаси, бизга катта умид ва ишонч билан қараб турган халқимиз учундир, – деди Шавкат Мирзиёев.

 

ЎзА