Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, таниқли жамоат ва дин арбобларидан самимий қутловлар келмоқда.

Уларда хорижий ҳамкорларимиз мамлакатимизнинг истиқлол йилларидаги юксак муваффақиятларини алоҳида қайд этган. Кейинги йилларда демократик янгиланишлар, кўп миллатли халқимиз турмуш сифати ва фаровонлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастурини амалга оширишдаги натижалар, шунингдек, янги Ўзбекистоннинг минтақадаги етакчи роли эътироф этилишига ва мамлакатимиз халқаро нуфузининг мустаҳкамланишига хизмат қилаётган конструктив ва прагматик ташқи сиёсатни олиб боришдаги ютуқлар таъкидланган.

Мактубларда давлатимиз раҳбарига янги муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига эса тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилаклари изҳор этилган.

* * *

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Жаноби Олийлари!

Мамлакатингиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси халқига энг эзгу тилакларимни билдиришга ижозат бергайсиз.

Ушбу мураккаб дамларда биз ҳар бир давлат умумий глобал фаровонликка эришиш йўлида ўз ҳиссасини қўшиши нақадар муҳим эканини яна бир бор англаймиз, ва шу муносабат билан Сизнинг Янги Ўзбекистонни барпо этиш борасидаги қатъий интилишингизни олқишлаймиз.

COVID-19 пандемияси оқибатларини енгиб ўтишда биргаликда ҳаракат қилар эканмиз, янада барқарор ва адолатли жамият барпо этиш учун тикланиш жараёнларидан фойдаланишимиз зарур. Шунингдек, иқлим ўзгаришлари соҳасидаги кечиктириб бўлмайдиган вазифаларни ҳал қилиш борасида дадил ҳаракат қилишимиз, Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича саъй-ҳаракатларни фаоллаштиришимиз керак.

Мустақиллик куни муносабати билан умид қиламанки, Ўзбекистон Республикаси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг янада мустаҳкам бўлишига ҳамда барча учун янада фаровон ва янада адолатли дунёни барпо этишга бундан буён ҳам кўмаклашади.

Жаноби Олийлари, Сизга бўлган юксак ҳурмат-эҳтиромимни қабул қилинг.

Антониу Гутерриш,
БМТ Бош котиби

* * *

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

 

Ҳурматли Шавкат Миромонович!

Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги эълон қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан самимий қутловларимни қабул қилгайсиз.

Мамлакатингиз иқтисодий ва ижтимоий тараққиёт йўлидан дадил бормоқда, жаҳон саҳнасида муносиб ҳурмат-эътиборга сазовор бўлиб, минтақавий ва халқаро ишларда конструктив роль ўйнамоқда.

Давлатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга, барча йўналишларда сермаҳсул ҳамкорликни кенгайтиришга катта аҳамият қаратяпмиз. Бу Россия ва Ўзбекистоннинг дўст халқлари манфаатларига тўлиқ жавоб беради ҳамда Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш мақсадига мосдир.

Сизга, муҳтарам Шавкат Миромонович, чин қалбимдан мустаҳкам соғлик ва муваффақиятлар, барча юртдошларингизга эса тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилайман.

Ҳурмат билан,

Владимир Путин,

Россия Федерацияси Президенти

* * *

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Ҳурматли Президент жаноблари!

Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ва халқи номидан ҳамда шахсан ўз номимдан Сизга ва дўст Ўзбекистон халқига Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан самимий табрикларим ва энг эзгу тилакларимни билдиришга ижозат бергайсиз.

Мустақиллик қўлга киритилганидан буён ўтган 30 йилда Ўзбекистонда улкан ўзгаришлар рўй берди, халқ турмуш даражаси юксалди, республиканинг халқаро нуфузи кундан-кунга ортиб борди.

Сиз, Президент жаноблари, давлат раҳбари лавозимига киришганингиздан сўнг улкан муваффақиятларга эришдингиз, ислоҳотлар бўйича кенг кўламли кампанияни қатъий илгари суриб, янги тараққиёт режасини ишлаб чиқдингиз.

Янги Ўзбекистонни барпо этиш ишлари жадаллашмоқда, Марказий Осиёнинг барқарорлиги ва тараққиётига ижобий руҳ бағишламоқда. Хитой Ўзбекистонни унинг миллий шарт-шароитларига мос келувчи тараққиёт йўлидан боришда бундан буён ҳам қўллаб-қувватлайди ҳамда унинг миллий тараққиёт ва миллий тикланиш сари саъй-ҳаракатларида енг елкадош бўлишга тайёр.

Жорий йил апрель ойида биз сермаҳсул ва дўстона руҳда мулоқот қилдик, Хитой-Ўзбекистон стратегик ҳамкорлигини ҳар томонлама кенгайтириш бўйича янги ва муҳим келишувларга эришдик.

Мен Хитой-Ўзбекистон муносабатларини ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқдаман, Сиз билан ишчан муносабатларимиз ва шахсий дўстлигимизни юксак қадрлайман. Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шерикликни икки мамлакат ва халқ фаровонлиги йўлида доимий равишда ривожлантириш учун Сиз билан биргаликда ишлашга тайёрман.

Дўст Ўзбекистонга равнақ ва куч-қудрат, унинг халқига бахт-саодат ва фаровонлик тилайман.

Си Цзиньпин,

Хитой Халқ Республикаси Раиси

 

* * *

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

 

Ҳурматли Президент жаноблари!

Америка халқи номидан Сизни ва Ўзбекистон халқининг мамлакатингиз мустақиллигининг 30 йиллиги билан табриклайман. Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистоннинг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигининг қатъий тарафдори бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади.

Кейинги йилларда муносабатларимиз анча кенгайди, биз стратегик шериклигимиз ҳамда тинч, ўзаро боғланган ва барқарор минтақани асраш йўлидаги ҳамкорлигимиз чуқурлашишига умид қиламиз.

Шу билан бирга, бутун дунёдга COVID-19 га қарши кураш давом этмоқда, яқинда Америка Қўшма Штатлари томонидан COVAX дастури доирасида «Moderna» вакцинасининг 3 миллион дозаси етказиб берилгани Ўзбекистондаги вазиятнинг яхшиланишига салмоқли ижобий таъсир кўрсатишига умид билдираман.

Қўшма Штатлар Сизнинг ушбу ташаббуслар доирасидаги шериклигингизни қадрлайди. Муносабатларимиз келажакда янада ривожланишига умид қиламиз.

Самимият ила,

 

Жозеф Байден,

Америка Қўшма Штатлари Президенти

 

 

* * *

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

 

Ҳурматли Шавкат Миромонович!

Ўзбекистон Республикаси учун энг муҳим тарихий воқеа – Мустақилликнинг 30 йиллиги муносабати билан самимий қутловларим ва энг эзгу тилакларимни қабул қилинг.

Кейинги йилларда мамлакатингиз сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий тараққиётда юксак чўққиларни эгаллади ва халқ фаровонлигини оширишда салмоқли муваффақиятларга эришди. Мамлакатингизда кучли ва самарали давлат барпо этиш, миллий давлатчиликни мустаҳкамлаш ва халқаро майдондаги нуфузини юксалтиришга қаратилган модернизация жараёни жадал давом этмоқда.

Сизнинг ташаббусингиз билан юртингизда рўй бераётган кўплаб ижобий ўзгаришлар таҳсинга сазовор. Улар нафақат Ўзбекистон учун, балки Марказий Осиё ва бутун дунё учун ифтихор манбаи бўлиб хизмат қилмоқда.

Мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик ришталари икки томонлама ҳамкорлгимизга чинакам ёрқин мисолдир. Ушбу муносабатлар мисли кўрилмаган даражага кўтарилиши ва ҳар томонлама стратегик шериклик руҳида ривожланишда давом этишига ишонаман.

Ўртамиздаги дўстлик давом этишига ҳамда яқин орада Сиз билан учрашишимга умид билдираман.

Ушбу файзли дамларда Сизга, ҳурматли Шавкат Миромонович, мустаҳкам соғлик, масъулиятли фаолиятингизга омад, биродар Ўзбекистон халқига эса – фаровонлик ва равнақ тилайман.

Ҳурмат билан,

Нурсултон Назарбоев,

Қозоғистон Республикасининг
Биринчи Президенти – Элбоши

 

 

* * *

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

 

Муҳтарам Шавкат Миромонович!

Қадрли қардошим!

Туркманистон халқи ва Ҳукумати номидан ҳамда шахсан ўз номимдан Сизга ва Сиз орқали бутун Ўзбекистон Республикасининг қардош халқига мамлакатингиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан самимий табрикларим ва энг эзгу тилакларимни йўллаш мен учун катта шараф.

Бугун Сизнинг оқилона раҳбарлигингизда Ўзбекистон Республикаси ҳаётнинг барча жабҳларида дадил тараққиёт этмоқда ва равнақ топмоқда. Мамлакатингиз учун қутлуғ айёмни ижтимоий-иқтисодий ривожланишда, халқ фаровонлигини оширишда, халқаро майдондаги нуфузни мустаҳкамлашдаги чинакам улкан муваффақиятлар билан қарши олмоқда.

Бугунги кунда яхши қўшничилик, дўстлик ва ўзаро кўмак тамойилларига асосланган Туркманистон-Ўзбекистон муносабатлари янада жадал ва изчил, ўзаро ишонч, тенг ҳуқуқлилик ва очиқлик руҳида ривожланаётганини катта мамнуният билан қайд этмоқчиман.

Яқинда “Аваза” миллий туризм зонасида ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувди доирасида ўтган мулоқотимизни алоҳида илиқлик билан эслайман. Ўша учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни муттасил кенгайтириш ва мустаҳкамлашга интилишимиз қатъий экани яна бир бор тасдиқланди. Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик аҳамиятга эга биродарлик муносабатлари биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан бундан буён ҳам халқларимиз фаровонлиги йўлида ривожланиб, мустаҳкамланишига қатъий ишонаман.

Ушбу фурсатдан фойдаланиб, Сизга, муҳтарам Шавкат Миромонович, мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва фаровонлик, биродар Ўзбекистон Республикаси халқига эса тинчлик-осойишталик, бардавом тараққиёт ва равнақ тилайман.

Чуқур ҳурмат билан,

Гурбангули Бердимуҳамедов,

Туркманистон Президенти

 

 

* * *

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

 

Ҳурматли Шавкат Миромонович!

Барча қозоғистонликлар номидан ва ўз номимдан Сизни ва бутун Ўзбекистон халқини муҳим тарихий сана – Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги билан дилдан қутлайман.

Ушбу қутлуғ воқеани биродар Ўзбекистон миллати жипс, иқтисодий тараққиёт суръатлари юқори, халқаро майдонда муносиб ҳурмат-эътиборга сазовор бўлган кучли ва тараққий этган давлат сифатида кутиб олмоқда.

Ҳуч шубҳасиз, ўзбек халқи, Сизнинг бунёдкор сиёсатингизни қатъий қўллаб-қувватлаб ва кенг кўламли ислоҳотларни муваффақиятли рўёбга чиқариб, барқарор тараққиёт йўлини давом эттиради.

Ўтган уч ўнйилликда Қозоғистон ва Ўзбекистон халқларимизнинг туб манфаатларидан келиб чиққан ва кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталарини мустаҳкамлаган ҳолда чинакам стратегик шериклик муносабатларини йўлга қўйгани мамнуният бағишлайди.

Сиз билан биргаликдаги ишларимиз бундан буён ҳам Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлигикнинг улкан салоҳиятини ҳам икки томонлама даражада, ҳам минтақавий ва халқаро кооперация доирасида тўлиқ амалга оширишга хизмат қилади.

Ушбу тантанали кунда Сизга, муҳтарам Шавкат Миромонович, масъулиятли давлат лавозимидаги фаолиятингизга янги муваффақиятлар, биродар Ўзбекистон халқига эса фаровонлик ва равнақ тилайман.

Ҳурмат билан,

 

Қасим-Жомарт Тоқаев,

Қозоғистон Республикаси Президенти

 

 

* * *

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

 

Қадрли Шавкат Миромонович!

Сизни ва Ўзбекистон Республикасининг бутун халқини тарихий юбилей – мамлакатингиз мустақиллигининг ўттиз йиллиги билан самимий муборакбод этаман.

Сизга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва янги зафарлар, биродар ўзбек халқига тинчлик, барқарорлик, фаровонлик ва бардавом тараққиёт тилайман.

Мустақиллик йилларида Ўзбекистон ўз давлатчилигини барпо этишда, ижтимоий-иқтисодий тараққиётда ва халқаро майдондаги нуфузни мустаҳкамлашда салмоқли муваффақиятларга эришди. Юртингиз бугун ҳам шу йўлдан дадил олдинга бормоқда, Сизнинг, ҳурматли Шавкат Миромонович, раҳбарлигингиз остида халқ турмуш шароитларини ҳар томонлама яхшилаш ва фаровонлигини оширишга қаратилган муҳим янгиланишларни изчил амалга оширмоқда. Яхши дўст ва қўшни сифатида Тожикистонни биродар Ўзбекистоннинг ушбу ютуқлари хурсанд қилади.

Ушбу қулай имкониятдан фойдаланиб, Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатларини стратегик шериклик форматида изчил ривожлантириш ва кенгайтиришдан манфаатдор эканимизни таъкидламоқчиман.

Конструктив мулоқотимиз ва яқин саъй-ҳаракатларимизни ўзаро англашув, ишонч ва ҳурмат руҳида давом эттиришимиз бундан буён ҳам икки давлат ўртасидаги ҳаётбахш муносабатларни биродар халқларимизнинг туб манфаатларига мувофиқ ҳолда янада ривожлантиришга хизмат қилишига ишонаман.

Самимият ила,

Эмомали Раҳмон,

Тожикистон Республикаси Президенти

 

 

* * *

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

 

Ҳурматли Шавкат Миромонович,

Сизни ва биродар Ўзбекистон халқини Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги билан самимий қутлайман.

Мустақилликка эришганидан буён Ўзбекистон Республикаси ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, кучли ва барқарор демократик давлат барпо этиш йўлидан фаол қадамлар ташламоқда. Ўзбекистон хорижий мамлакатлар билан ҳар томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда катта муваффақиятларга эришди ҳамда халқаро ва минтақавий муаммоларга қўшган ҳиссаси учун жаҳон майдонида муносиб ўрин эгаллади.

Шубҳасиз, бу ютуқлар Сизнинг, ҳурматли Шавкат Миромонович, ислоҳотчи сифатидаги қатъий саъй-ҳаракатларингиз натижасидир. Биз Қирғизистонда мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларингизни ва уларни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссангизни юксак қадрлаймиз.

Бугунги кунда икки мамлакат ҳармкорлиги сифат жиҳатидан янги, стратегик шериклик даражасига чиқди. Муносабатларимизни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашга, бир-биримизни халқаро майдонда қўллаб-қувватлашга, замонавий таҳдид ва хатарларга биргаликда курашишга тайёр эканимизни алоҳида қайд этмоқчиман.

Анъанавий дўстлик муносабатларига асосланган ҳамкорлгимиз бундан буён ҳам кенгайиб боришига қатъий ишонаман.

Ушбу ёқимли имкониятдан фойдаланиб, Сизга, ҳурматли Шавкат Миромонович, мустаҳкам соғлик, масъулиятли давлатчилик фаолиятингизга муваффақиятлар, биродар Ўзбекистон халқига эса тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилайман.

Ҳурмат билан,

 

Садир Жапаров,

Қирғиз Республикаси Президенти

 

 

* * *

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

 

Муҳтарам Президент Жаноби Олийлари,

Азиз биродарим,

Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик байрами муносабати Сиз, Жаноби олийларини ва бутун ўзбек халқини халқим ва шахсан ўз номимдан энг самимий туйғуларим билан табриклайман.

Дўст ва қардош Ўзбекистон Республикаси Сиз, Жанобий Олийларининг бошчилигида амалга оширилган ислоҳотларнинг таъсирида фаровонлик ва барқарорлигини ошириб, минтақанинг барқарорлиги ва тинчлигига ҳам ўз ҳиссасини кўшмоқда.

Туркия ва турк халқи Ўзбекистоннинг ва ўзбек биродарларининг бу саъй-ҳаракатларида кеча бўлганидек бугун ҳам, эртага ҳам елкадош бўлишда давом этади.

Мамлакатларимиз ўртасидаги мустаҳкам қардошлик ришталарига асосланган алоқаларимизга барпо этилган стратегик шерикликни қисқа вақт ичида Сиз, Жанобий Олийлари билан бирга мисли кўрилмаган даражага юксалтирдик. Бу даражани сақлаш учун ва янада юксакларга кўтариш учун кучли ирода мавжуд эканлигини кўришдан жуда мамнунман.

Шу фурсатдан фойдаланиб, Сиз, Жаноби Олийларига, соғлик ва бахт, дўст ва қардош ўзбек халқига фаровонлик ва омонлик тилайман.

 

Режеп Таййип Эрдоған,

Туркия Республикаси Президенти

 

 

* * *

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

 

Ҳурматли Президент жаноблари!

Ўз номимдан ва Озарбайжон халқи номидан Сизни ва Сиз орқали бутун халқингизни биродар Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан дилдан муборакбод этаман.

Сизнинг оқилона сиёсатингиз натижасида ижтимоий-иқтисодий ва бошқа соҳаларда эришилган салмоқли ютуқлар биродар давлат сифатида бизни жуда мамнун этмоқда.

Ўзаро ишонч ва кўмакка асосланган бугунги Озарбайжон-Ўзбекистон муносабатлари бизга катта мамнуният бағишлайди. Уларда сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқаларнинг ҳар томонлама ривожланиши кузатилмоқда.

Мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар ҳам икки томонлама, ҳам кўп томонлама шаклда бундан буён ҳам мустаҳкамланиб боришига, биз амалга ошираётган биргаликдаги саъй-ҳаракатлар халқларимиз фаровонлигига хизмат қилишига ишонаман.

Ушбу муҳим кунда Сизни яна бир бор қутлайман, биродар Ўзбекистонга тинчлик-осойишталик ва равнақ тилайман.

Ҳурмат билан,

Илҳом Алиев,

Озарбайжон Республикаси Президенти

 

 

* * *

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

 

Жаноби Олийлари,

Сизга ва дўст Ўзбекистон халқига Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан самимий табрикларимни етказишдан мамнунман.

Ҳиндистон ва Ўзбекистонни чуқур тарихий ва цивилизацион алоқалар боғлаб туради. Ўтган йиллар мобайнида икки томонлама муносабатларимиз бир неча соҳаларни қамраб олди, ахборот технологиялари, космос, атом энергетикаси, ривожланиш учун шериклик, соғлиқни сақлаш, таълим, фан ва техника ҳамда маданият шулар жумласидан. Бизнинг стратегик шериклигимиз кўп қиррали алоқаларимизни янада диверсификация қилиш ва кенгайтиришга қаратилган.

Бизнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, “Ҳиндистон- Марказий Осиё” мулоқоти ва Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотидаги ҳамкорлигимиз кўп томонлама анжуманларда позицияларимиз ўхшашлигини намоён этмоқда. Ишончим комилки, Ҳиндистон ва Ўзбекистон биргаликда минтақамиз олдида турган умумий муаммоларни ҳал қилишда ўз ҳиссасини қўшади.

Фурсатдан фойдаланиб, Сиз, Жаноби Олийларига сиҳат- саломатлик, бахт-саодат ва барча ишларингизда муваффақиятлар тилаб қоламан.

Жаноби Олийлари, Сизга бўлган юксак ҳурматини қабул қилгайсиз.

 

Нарендра Моди,

Ҳиндистон Республикаси Бош вазири

 

 

* * *

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

 

Жаноби Олийлари,

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Покистон халқи ва шахсан ўз номимдан Сизга қизғин табрикларимни йўллаш менга катта мамнуният бахш этади.

Покистон ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик ришталари кўп асрлик диний, маданий ва тарихий умумийликка асосланган. Покистон Ўзбекистон билан барча соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни кучайтиришга катта аҳамият беради.

Яқинда гўзал мамлакатингизга амалга оширган ташрифим давомида биз икки томонлама масалалар юзасидан батафсил фикр алмашдик. Сизни ишонтириб айтаманки, менинг ҳукуматим икки мамлакатларимиз ўртасидаги биродарона дўстлик алоқалари ва ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдордир.

Ўзбекистонда  COVID-19 тарқалишига қарши муваффақиятли саъй-ҳаракатларингиз муносабати билан табрикларимни қабул қилгайсиз.

Фурсатдан фойдаланиб, Сиз Жаноби Олийларига мустаҳкам соғлиқ ва улкан ютуқлар, Ўзбекистоннинг биродар халқига эса бардавом тинчлик, равнақ ва фаровонлик тилайман.

Жаноби Олийлари, юксак эҳтиромимни қабул қилгайсиз.

 

Имрон Хон,

Покистон Ислом Республикаси Бош вазири

 

 

* * *

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

 

Жанобий Олийлари!

Сизни ва бутун ўзбек халқининг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги билан чин қалбимдан муборакбод этишга ижозат бергайсиз.

Мамлакатларимиз ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик янада ривожланишига умид қиламан ҳамда халқларимиз дўстлиги ва ўзаро алмашинувлари янада мустаҳкамланишини истайман.

Сизга, Президент жаноблари, ва рафиқангизга мустаҳкам соғлик ва бахт-саодат, Ўзбекистон Республикасига эса чексиз равнақ тилайман.

Мун Чжэ Ин,

Корея Республикаси Президенти

 

 

* * *

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

 

Сизни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан чин қалбимдан қутлайман.

2019 йил декабарь ойида Сизнинг Японияга биринчи расмий ташрифингиз бўлиб ўтди. Жорий йил май ойида ўтган телефон орқали мулоқотимиз ташрифнинг мантиқий давоми бўлди. Суҳбатимиз давомида Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги узоқ тарихга эга дўстликнинг аҳамиятини, стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга тайёр эканимизни тасдиқлаганимиздан жуда хурсандман.

Япония ҳукумати Ўзбекистоннинг ривожланишига изчил кўмаклашиш ва Сизнинг раҳбарлигингизда олиб борилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш ниятида.

Сизнинг Японияга ташрифингиз доирасида эришилган келишувлар асосида мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик барча соҳаларда ривожланишига ишонаман.

Токиодаги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишда кўрсатган катта ёрдамингиз учун Сизга самимий миннатдорлик билдираман. Ушбу тадбирларда ўзбекистонлик спортчилар эришган муваффақиятлар билан Сизни қутлайман.

Фурсатдан фойдаланиб, Сизга мустаҳкам соғлик, фаолиятингизга катта муваффақиятлар, Ўзбекистонга бардавом равнақ тилайман.

Ҳурмат билан,

Ёсихидэ Суга,

Япония Бош вазири

 

 

* * *

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

 

Президент жаноблари!

Ушбу алоҳида аҳамиятга эга кун – Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Сизга ва халқингизга самимий табрикларимни йўлламоқдаман.

Коронавирус пандемияси оқибатлари Сиз томондан Ўзбекистонда бошланган ислоҳотлар сиёсати учун катта хатар туғдирди. Шу билан бирга мамлакатингиз ушбу инқирозли даврда иқтисодий барқарорликни сақлаб қолгани амалга оширилган ислоҳотлар сезиларли самара бераётганини кўрсатиб турибди. Бу Ўзбекистон учун ислоҳотларни янада фаол илгари суриш учун рағбат бўлишига умид қиламан. Бу жараёнда Германия Ўзбекистонни бажонидил қўллаб-қувватламоқда. Мамлакатларимиз ўртасида икки томонлама дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан келгуси йилга режалаштирилган тантана ва тадбирларни алоҳида мамнуният билан кутмоқдаман.

Сизга ҳар томонлама равнақ, Ўзбекистон халқига эса тинч тараққиёт, эркин, хавфсиз ва фаровон келажак тилайман.

Франк-Вальтер Штайнмайер,

Германия Федератив Республикаси
Федерал Президенти

 

 

* * *

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

 

Муҳтарам Президент жаноблари!

Ўзбекистон Республикасининг миллий байрами ва мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан ўз номимдан ва Франция халқи номидан Сизга табрикларимни йўллашдан мамнунман ҳамда Ўзбекистон халқига равнақ тилайман.

Мамлакатларимиз юзага келган санитария-эпидемиологик вазиятга қарамасдан икки томонлама ҳамкорликни аъло даражада сақлаб қола олганидан мамнунман. Жорий йил май ойида ташқи савдо ва иқтисодий жозибадорлик вазири Франк Риестернинг Ўзбекистонга ташрифи кўплаб келишувларни имзолаш ҳамда авиация, энергетика, туризм инфратузилмаси, шаҳарларни барқарор ривожлантириш ва сув хўжалиги соҳаларида иқтисодий ҳамкорлик бўйича янги лойиҳаларни бошлаш имконини берди. Ўзбекистон бу йилда иқтисодий ўсиш кузатилган саноқли мамлакатлардан бири бўлгани алоҳида диққатга сазовор. Корхоналаримиз мамлакатингиздаги фаолиятини давом эттиришлари ва у ерда лойиҳаларни ишлаб чиқишларига умид қиламан.

Биз кўплаб йўналишларда – маданият, иқтисодиёт ва тиббиёт соҳаларида ҳамкорлик лойиҳаларини бошладик, ушбу ижобий суръат яқин ой ва йилларда ҳам давом этиришга умид билдираман. Айниқса, халқингизнинг ноёб меросини қадрлаш мақсадида Санъат ва маданиятни ривожлантириш жамғармаси билан шерикликда меросни асраб-авайлаш борасидаги ҳамкорлигимиздан мамнунман. Бугунги кунда Франция илмий гуруҳлари иштирокида қайта тиклаш бўйича ҳам бир нечта лойиҳа амалга оширилмоқда. Ниҳоят, яқин ойларда Францияда Ўзбекистон иштирокида бир нечта муҳим кўргазмалар бўлиб ўтиши яна бир бор маданий алоқаларимиз нақадар бой ва мустаҳкам эканини кўрсатмоқда.

Президент жаноблари, Сизга бўлган юксак ҳурмат-эҳтиромимни қабул қилгайсиз.

Эммануэль Макрон,

Франция Республикаси Президенти

 

 

* * *

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

 

Ҳурматли Президент жаноблари!

Европа Иттифоқи номидан Сизни мамлакатингиз мустақиллигининг ўттиз йиллик байрами билан муборакбод этишга ижозат бергайсиз.

Ўзбекистон ёш давлат бўлсада, ҳар қанча фахрланишга арзигулик қадимий меросга асоланган. Мустақиллик йилларида мамлакатингиз кўп ютуқларга эришди, минтақада ва жаҳонда ўз мавқеини мустаҳкамлади.

Сизнинг раҳбарлигингиз остида Ўзбекистон қўшнилар билан кўприкларни тиклади ва минтақангизда барқарорлик ва тинч ҳамкорликни илгари суришда етакчиликни ўз зиммасига олди. Глобал ва минтақавий таҳдидларни енгиб ўтиш йўлида шериклик қилиш ўзаро ҳамкорлигимизнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади ҳамда Афғонистондаги сўнгги воқеалар нуқтаи назаридан ғоятда долзарб аҳамият касб этмоқда.

Европа Иттифоқи уч ўнйиллик давомида мамлакатингиз билан Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим асосида самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда. Муносабатларимиз мустаҳкамланишда давом этиб, шу йилнинг баҳорида биз юртингизнинг атроф-муҳитни бошқариш ва инсон ҳуқуқлари каби соҳалардаги халқаро конвенцияларга қўшилиш борасидаги муваффақиятларининг эътирофи сифатида Ўзбекистоннинг савдо преференцияларини олиш бўйича GSP+ тизимидан фойдаланиш имкониятига эга бўлганини олқишладик.

Муносабатларимизни янги, фаол ҳамкорлик босқичига кўтариш ниятидамиз, зеро, Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик битими бўйича музокараларимиз якунига етмоқда. Ушбу битимнинг қабул қилиниши Ўзбекистон мустақиллиги ва икки томонлама муносабатларимизнинг 30 йиллигини нишонлаш учун муносиб натижа, Сиз амалга ошираётган модернизация ва ислоҳотлар дастури эришаётган ютуқларнинг ифодаси бўлади.

Шуни ҳисобга олиб, мен Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича янги тайинланган Махсус вакили, элчи Терхи Хакаладан унинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида муҳим соҳалардаги минтақавий ва икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш имкониятларини ҳукуматингиз билан муҳокама қилишни сўрадим.

Ҳурматли Президент жаноблари, мамлакат етакчиси сифатида Сизга ушбу табрик мактубини йўллар эканман, яқин келажакда Брюсселга режалаштирилаётган ташрифингиз доирасида Сиз билан учрашамиз, деб умид билдираман.

Муҳтарам Президент жаноблари, Сизга бўлган юксак ҳурмат-эътиборимни қабул қилгайсиз.

Чуқур ҳурмат билан,

Шарль Мишель,

Европа Кенгаши Президенти

 

 

* * *

 

Шунингдек, қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:

Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко

Саудия Арабистони Подшоҳи, Икки муқаддас масжид ходими Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд

Бирлашган Араб Амирликлари Президенти шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаён

Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси

Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий

Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид

Фаластин Давлати Президенти Маҳмуд Аббос

Япония Императори Нарухито

Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қироличаси Елизавета II

Испания Қироли Фелипе VI  

Нидерландия Қироли Виллем-Александр

Австрия Республикаси Федерал Президенти Александр Ван дер Беллен

Болгария Республикаси Президенти Румен Радев

Венгрия Президенти Янош Адер

Латвия Республикаси Президенти Эгилтс Левитс

Польша Республикаси Президенти Анжей Дуда

Португалия Республикаси Президенти Марселу Ребелу де Соуза

Руминия Президенти Клаус Йоханнис

Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич

Финляндия Республикаси Президенти Саули Ниинестё

Чехия Республикаси Президенти Милош Земан

Швейцария Конфедерацияси Президенти Ги Пармелин

Эстония Республикаси Президенти Керсти Кальюлайд

Австралия Иттифоқи Генерал-губернатори Девид Хёрли

Рим-католик черкови раҳбари Франциск

Сингапур Республикаси Президенти Ҳалима Яқуб

Шри-Ланка Демократик Социалистик Республикаси Президенти Готабая Ражапакса

Таиланд Қироллиги Бош вазири Прают Чан-Оча

Саудия Арабистони Подшоҳлиги валиаҳди, Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари, мудофаа вазири Муҳаммад бин Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд

Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум

Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли кучлари Олий бош қўмондони ўринбосари, Абу-Даби Амирлиги валиаҳди шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён

Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари, Президент ишлари бўйича вазири шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён

Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари, ички ишлар вазири Сайф бин Зоид Ол Наҳаён

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Хусрав Нозирий

Жаҳон сайёҳлик ташкилоти бош котиби Зураб Пололикашвили.

Қутловлар келиши давом этмоқда.