17 август куни “Янги Ўзбекистон” газетасида Президент Шавкат Мирзиёевнинг интервьюси чоп этилади.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов бугунги брифингда маълум қилди.
Газета бош муҳаррири Салим Дониёров билан бўлган ушбу суҳбатда Ўзбекистоннинг охирги 5 йилликдаги ривожланиш йўли, ички ва ташқи сиёсати, ҳозирги кундаги устувор вазифалар ҳақидаги сўз бориши қайд этилди.
– Ишончим комилки, бу суҳбат кенг қамровлилиги, фактларга бойлиги ва дастурий аҳамиятга эгалиги билан барча ватандошларимизда, шунингдек, хорижий экспертларда катта қизиқиш уйғотади, – деди Шерзод Асадов.
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев хорижий матбуотга илк бор 2017 йил 22-23 март кунлари Қозоғистон Республикасига давлат ташрифи арафасида, «Казинформ» ахборот агентлиги мухбирига эксклюзив интервью берган эди.
ЎзА