АҚШда ёшлар ўртасида хоккей бўйича ўтказилаётган жаҳон чемпионатининг финал учрашувида Швеция ва Канада терма жамоалари ўзаро рақобатлашади.
Йигирма ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасидаги жаҳон биринчилигининг ярим финалида Швеция терма жамоаси АҚШ хоккейчиларини 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, Канада ва Чехия термалари баҳсида 7:2 ҳисоби қайд этилди.
Жаҳон чемпионатининг бронза медали учун бўлиб ўтадиган баҳсда АҚШ ҳамда Чехия терма жамоалари ўзаро куч синашади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА