“II Халқаро бахшичилик санъати фестивалига тайёргарлик кўриш ва бахшичилик санъатини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-5070, 10.04.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2021 йилда II Халқаро бахшичилик санъати фестивали Нукус шаҳрида ўтказилади.

Фестивални Қорақалпоғистон Рсепубликасида юқори ташкилий даража ва бадиий савияда ўтказиш бўйича зарурий чора-тадбирлар амалга оширилади.

Шунингдек, Фестивални жорий йилда ўтказиш муддати санитария-эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда белгиланади.