Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қ а р о р и
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 80-моддаси 3-бандига ва “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И :
1.Ҳалилилло Собиржонович Турахужаев лавозимда бўлишнинг муддатсиз даврига Ўзбекистон Республикаси Олий cуди раисининг ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига сайлансин.
2.Бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан:
Лукмон Мухтарович Кадиров;
Талъатжон Бахтиёрович Мелибоев;
Абдурасул Ғаппорович Эранов Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимидан озод этилсин.
3.Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т.Норбоева
Тошкент шаҳри,
2021 йил 5 февраль