Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси “Камалак” болалар ташкилоти сардорлар форуми ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси ва туман, шаҳар сардорлар кенгаши аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Форумни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаш раиси ўринбосари, “Камалак” болалар ташкилоти раиси Индира Холдорова ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси кенгаш раиси Пўлат Махсетбоевлар очиб берди.
Тадбирда Ёшлар иттифоқи бош сардорлигига учта номзоднинг шу кунга қадар қилган ишлари, таклиф ва муаммолари тингланди. Шунингдек, форумда иштирок этаётган сардорлар билан мулоқот ўтказилди.
Форум иштирокчилари орасидан 14 нафар ўқувчи овоз бериш йўли билан Ёшлар иттифоқи, “Камалак” болалар ташкилоти бош сардори, “Таълим”, “Маданият”, “Имкон”, “Экология”, “Спорт”, “Матбуот ва медиа”, “Камалак” сардорлари этиб сайланди. Форум якунида сайланган Ёшлар иттифоқи ва “Камалак” болалар ташкилоти сардорларига сертификат ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ олган суратлар, ЎзА