Қорақалпоғистон Республикасининг чекка ҳудудидаги Жаслык бекатигача борадиган йўловчилар учун қулайлик яратиш мақсадида октябрь ойида қўшимча поездлар қатнови амалга оширилмоқда.
“O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” жамиятидан маълум қилишича, ушбу йўловчи поезди 2020 йил 15, 19, 22, 25, 29 ва 30 октябрь кунлари Тошкент марказий вокзалидан соат 23:20 да жўнайди.
Мазкур поезд ҳаракати давомида Самарқанд, Бухоро, Мискен, Қўнғирот вокзаллари орқали ўтиб Жаслык бекатигача боради.
Йўловчилар чипталарни электрон шаклда ҳам бемалол сотиб олишлари мумкин.
ЎзА