Ўзбекистонлик ёш режиссёрлар халқаро фестиваль ғолиби

Аввалроқ, «Ўзбеккино» Mиллий агентлиги ахборот хизмати томонидан агентликда Япониянинг “DigiCon6 Asia-2020” халқаро қисқа метражли фильмлар фестивалида иштирок этиш учун саралаш босқичи бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилган эди.
Мазкур фестивалнинг 22-кўриги Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтди. Унда “Ўзбеккино” Миллий агентлигида саралаб олинган фильмлар қатнашди ва бу фильмлар ғолиб деб топилди.
Шунга кўра, 4 нафар ёш режиссёримиз, жумладан, Аброр Самуғжонов “Қурт”, Саидаълохон Маъсудхонов “Лариса”, Асадулла Абдуллаев “Концерт” ва Мафтуна Эргашева “Ер қадри” фильмлари учун махсус диплом билан тақдирланди.

 

Г.Бобоева, ЎзА