Қирғизистонда такрорий сайлов куни маълум қилинди

Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси қайта сайлов ўтказиладиган кунни 6 ноябргача эълон қилади. 
Бу ҳақда МСК матбуот хизмати хабар қилган.
Қирғизистон конститутициясига кўра, агар сайлов ҳақиқий эмас, деб топилса такрорий сайлов ўтказилади. Қайта сайлов МСК томонидан бир ой ичида тайинланиши керак. Шундай қилиб, Марказий сайлов комиссияси Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенешига қайта сайлов ўтказиш ҳақидаги қарорини 2020 йилнинг 6 ноябригача қабул қилади», – дейилади хабарда.
Бундан аввал норозиликлар туфайли МСК Қирғизистонда бўлиб ўтган парламент сайлови натижаларини ҳақиқий эмас, деб тан олган эди.

 

ЎзА