Қорақалпоғистонда депутат сайлови якунланди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига 5 та, халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашларига 9 та сайлов округида бўшаб қолган ўринларга ўтказилган депутатлар сайлови якунланди.
Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг маълум қилишича, сайлов барча участкаларда карантин қоидаларига қатиян амал қилинган ҳолда олиб борилди. Фуқароларимиз ўзларининг ҳуқуқларидан фойдаланган ҳолда сайловларда фаол иштирок этди. Қорақалпоғистон Республикаси «Сайлов тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг COVID-19 пандемияси даврида бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ жойларда сайловчиларга барча шарт-шароит яратилди.
Снимок.JPG
Снимок77.JPG
Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига Нукус шаҳри бўйича 4-сонли «Ерназар Алакўз», Элликқалъа тумани бўйича 20-сонли «Сарабий», Беруний тумани бўйича 25-сонли «Навбаҳор», Қўнғирот тумани бўйича 49-сонли «Қўнғирот» ва Қораўзак тумани бўйича 63-сонли «Қоракўл» сайлов округларида сайловчилар ҳар бир партиядан кўрсатилган номзодлардан ўзлари муносиб деб топганлари учун овоз беришди. Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайловининг якуний натижалари 21 сентябрь куни эълон қилинади.

 

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА