Депутат сайлови уюшқоқлик билан ўтмоқда

Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига сайлов ӯтказувчи 5 та, шаҳар ва туман Кенгашларига сайлов ӯтказувчи 9 та сайлов округида бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайлови бўлиб ўтмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг маълум қилишича, сайловлар Қорақалпоғистон Республикаси «Сайлов тӯғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг COVID-19 пандемияси даврида бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга амал қилган ҳолда ӯтказилмоқда.
Снимо111.JPG
Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига Нукус шаҳри бўйича 4-сонли «Ерназар Алакўз», Элликқалъа тумани бўйича 20-сонли «Сарабий», Беруний тумани бўйича 25-сонли «Навбаҳор», Қўнғирот тумани бўйича 49-сонли «Қўнғирот» ва Қораўзак тумани бўйича 63-сонли «Қоракўл» сайлов округларида 5 та партиядан 25 нафар номзод кураш олиб бормоқда. Сайлов участкаларида санитария-эпидемиологик ва тиббий хавфсизлик талабларига тўла амал қилинмоқда.
Снимок.JPG

 

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА