Бутунхитой аёллар федерацияси Элмира Баситхановага​ коронавирус пандемияси муносабати билан ҳамдардлик мактубини йўллади

Бутунхитой аёллар федерацияси Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Элмира Баситхановага коронавирус пандемияси муносабати билан ҳамдардлик мактубини йўллади. 
 
 
т.jpg
Ҳурматли Элмира Баситханова!
 
Охирги пайтда Ўзбекистонда CОVID-19 коронавируси билан боғлиқ вазият доимий равишда ўзгариб туриши, профилактика ва назорат чоралари кучайиб бораётганини кузатган ҳолда ўз ҳамдардлигимизни билдирамиз. Сизга ва ўзбек халқига, айниқса эпидемия билан касалланган аёллар ва болаларга чуқур ҳамдардлигимни изҳор этишга ижозат бергайсиз.
 
Хитой халқи эпидемияга қарши курашаётган муҳим бир пайтда Ўзбекистон бизга маънавий ва моддий жиҳатдан катта ёрдам кўрсатди. Сизнинг ҳамдардлик мактубингиздан жуда миннатдормиз. Хитой халқи ва Хитой аёллари сизнинг дўстлигингизни доимо эслашади ва қадрлашади.
 
Ҳозирги кунда эпидемия бутун дунёда тез тарқалиб, одамлар ҳаёти ва соғлиғига катта таҳдид солмоқда, шунингдек, глобал соғлиқни сақлаш хавфсизлигига жиддий муаммолар келтириб чиқармоқда. Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин “Катта йигирматалик“ етакчилигидаги “CОВИД-19“ фавқулодда саммитида “Бирдамлик ва ўзаро ёрдам орқали биз ушбу эпидемияни енгиб, бутун инсоният учун янги порлоқ келажакка эришамиз!“ дея таъкидладилар.
 
Биз Ўзбекистон ҳукумати ва ўзбек халқининг пандемияга қарши курашдаги ҳаракатларини қўллаб-қувватлаймиз. Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида ўзбек халқи тез орада эпидемияни енгишига ишончимиз комил.
 
Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг барча ходимларига сиҳат-саломатлик тилаймиз!
 
Икки мамлакатнинг аёллари ва болаларининг саломатлиги ва фаровонлигини ҳимоя қилиш, шунингдек, Хитой-Ўзбекистон муносабатларининг ҳар томонлама стратегик шериклик ва миллатлараро дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш учун биргаликда ҳаракат қилайлик.
Бутунхитой аёллар федерацияси 

 

ЎзА