Кимоно – японларнинг анъанавий миллий либоси.
Япон кимоносини кийиш ҳам бир санъат ҳисобланади. 12 тадан ортиқ қисмларга бўлинган бу либосни кийиш учун япон аёлларига махсус мутахассисларнинг ёрдами керак бўлади.
Суратда кўриб турганингиздек, одатда бу иш билан эркак киши – отокоси (эркак хизматкор) ҳам шуғулланиши мумкин. Кимоно кийдиришга масъул аёлларни оногоси (аёл хизматкор) дейишади.
Кимоно турларга бўлинади, яъни ёш қизлар, келинчаклар, эрли аёллар, фарзанди бор аёллар ва бева аёллар учун фарқланади. Байрам кунлари кийиладиган кимонолар матосида гуллар, қушлар, дарахт шохлари сурати туширилган бўлади.
Ҳозирги кунда кимоно жудаям қимматбаҳо саналади, ҳар бир япон йигити уйланишдан олдин қиз тарафга кимонони совға қилиб юбориши шарт.
Аъло АБДУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА