«Ўзбекнефтгаз» АЖ Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шимолий Бердақ” газконденсат конидаги 86-сонли қудуқда бурғулаш ишлари тугатилиб, қудуқга 2262-2267м, 2294-2298м, 2226-2230м, 2172-2175м интерваллар оралиғида фильтр туширилди.
Қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг кунлик 100 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ қазиб чиқарилишига эришилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати маълумотига кўра, «Шимолий Бердақ» газконденсат кони Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида жойлашган бўлиб, у 2006 йилда ишга туширилган.
ЎзА