Мазкур хабарда, Хўжайли туман мактабгача таълим муассасасида ишловчи фуқаро Г.М. нинг мурожаати юзасидан Хўжайли туман адлия бўлими томонидан ўрганиб чиқилиб, судга шикоят аризаси киритилганлиги ва қарор бекор қилинганлиги кўрсатилган.
Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг 25.02.2019 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздорлар Ж.З. ва Т.У.дан ундирувчи АКБ “Ўзсаноатқурилишбанк” Тахиатош филиали фойдасига солидар тартибда 5 272 000 сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати, Бюронинг туман бўлими иш юритувига 14.05.2019 йилда келиб тушган ва ижро иши қўзғатилган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қарздор Т.У. нинг номига қайд этилган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида тегишли ташкилотларга сўровнамалар юборилган ва олинган маълумотларга кўра қарздор Т.У. Хўжайли туманидаги мактабгача таълим муассасаларнинг бирида раҳбар бўлиб ишлашлиги аниқланган.
Шу сабабли, давлат ижрочиси томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 64 моддасига асосан, 29.10.2019 йилда қарздорлик ундирувини қарздорнинг иш ҳақига қаратиш тўғрисида талабнома юборилган.
Лекин, қонуний ва асосли тарзда берилган талабнома талаблари, сал кам икки ой давомида, на мактабгача таълим муассасаси раҳбари, на мактабгача таълим бўлими раҳбари в.б. томонидан бажарилмаганлиги сабабли, давлат ижрочиси томонидан Ў.Р. МЖтКнинг 1982 моддасига асосан жарима қўлланилган.
Ушбу қарор, Хўжайли тумани маъмурий суди томонидан жорий йилнинг 6 феврал куни бекор қилинган.
Ўрганиш натижалари бўйича, Мажбурий ижро бюроси Хўжайли туман бўлими давлат ижрочиси, келгусида бундай ҳато-камчиликлар такрорланмаслик тўғрисида қатъий огоҳлантирилди.
Шу жойда кўрсаткичларга тўхтаб ўтсак…
Барчамизга маълум, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан, Адлия вазирлиги ҳузуридаги олдинги Суд департаменти ўрнига – ўз фаолиятида жиддий камчиликлар ва амалдаги ундирув кўрсатгичи атиги 45 фоизни ташкил этиб, ижро иши юритилиши самарадорлигига ўзининг салбий таъсирини кўрсатганлиги сабабли, сал кам 3 йил олдин ташкил этилди.
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд департаменти фаолияти тугатилаётган пайтида, ўзининг вазифалари, функциялари ҳамда ҳуқуқий вориси ҳисобланган Мажбурий ижро бюросига тақдим қилган маълумотида Қорақалпоғистон бўйича йил бошидан жами 91 455 та ижро ҳужжати тамомланганлиги кўрсатилган, лекин, маҳсус тузилган ишчи гуруҳ томонидан синчковлик билан ўтказилган инвентаризация натижасида жами 92 176 минг ижро ҳужжати мавжудлиги аниқланган, яъни 721 дона ижро ҳужжати ҳисоботларда кўрсатилмаган. (буларнинг ичида аксарият қисми алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари).
Ҳисоботларда кўрсатилган ижро ҳужжатларнинг кўрсаткичларига тўхтайдиган бўлсак, 2017 йилнинг биринчи ярим йиллигида жами 51 652 дона ижро ҳужжати тамомланган бўлса, иккинчи ярмида, яъни Бюро ташкил этилгандан кейин жами 55 220 таси тамомланиб, 496,9 млрд. сўм амалда ундирилган, яъни иш самарадорлиги сезиларли даражада ошган.
Баёнот якунида, ҳозирги юртимиз бўйлаб коронавирус пандемияси туфайли синовли ва ўткинчи кунларда ҳам, Бюро ходимлари ҳалқимизга масофадан хизмат қилиш тартибига ўтказилиб, истеъмолчилар ўз хонадонларидан чиқмаган ҳолда энергия ресурслари ва маиший чиқиндилар бўйича маълумотларга эга бўлишлари, ҳисоблагич кўрсаткичларини юбориш ва қарздорликларни масофадан электрон тўлов тизимлари орқали тўлаш имкониятини яратди.
Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси