Қозоғистон: 116 нафар тиббиёт ходимида коронавирус аниқланди

Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, мамлакатда 14 апрель ҳолати бўйича коронавирус инфекциясига чалинган беморлар сони 1179 нафарга етган.
138 нафар киши соғайган, 14 бемор вафот этган. Янги ўлим ҳолати Нур-Султон ва Чимкентда қайд этилган.
Сўнгги бир кеча кундузда Олмаотада коронавирус инфекциясига чалиниш билан боғлиқ 174та янги ҳолат қайд қилинди, жумладан 116 нафар тиббиёт ходимида касаллик аниқланди, дейилади “Kazinform” хабарида.
ЎзА