Карантин вақтида Ўзбекистон Либерал демократик партияси раиси Қорақалпоғистоннинг Амударё тумани фермерлари фаоляти билан танишди ва хозирги синовли вақтда депутатлар уларни қўллашга тайёр эканлигини билдирди.
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда “O‘zLiDeP” Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов бошчилигидаги ишчи гуруҳи деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларида баҳорги экинларни экиш ҳолатини ўрганиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё туманида бўлди.
Партия раҳбари бошчилигидаги “Бўз солма” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Ботир Арабовнинг хонадонидан бошлади. Бу ерда ташкил этилган 2 сотихлик иссиқхона етиштирилаётган маҳсулотларни кўздан кечирди.
Ишчи гуруҳ тадбиркорнинг иш тажрибаси билан яқиндан танишар экан, бу иш тажрибасини барча хонадон ва маҳаллаларда кенг тарғиб этиш, аҳолига барча зарур чораларни яратиб бериш лозимлигини айтдилар.
Мутахассисларнинг айтишича, асал таркибида инсон организми учун фойдали микроэлементларнинг 70 фоиздан кўпроғи мавжуд. Шу боис асаларичилик ривожи иқтисодий юксалишни таъминлаш баробарида, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилиши билан ҳам аҳамиятлидир.
Амударёлик Эркин Расулов асаларичиликни ривожлантириш учун Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги жамғармасидан 1 млрд 200 млн сўм кредит олган. Айни пайтда бу ерда 1000 та асалари уяси бўлиб, 30 га яқин ёшлар доимий иш билан таъминланган.
Кейинги манзил Тахиатош тумани “Найман” ОФЙда яшовчи Алишер Утегеновнинг хонадони бўлди. Ҳозирда хонадон эгаси 2 сотихлик иссиқхона қуриб, помидор, бодринг ва булғор қалампири етиштириб келмоқда.
Учрашувда бугун айни экин-тикин мавсуми эканлиги, фурсатни қўлдан бой бермай, бирон қарич ерни ҳам бўш қолдирмаслик кераклиги қайд этилди.
Тахиатошлик Гулсара Алламбергенова ҳам уйи олдидаги 1 сотихлик иссиқхонасида помидор ва бодринг парваришлаб келмоқда. Йилига 2 марта ҳосил олиб, рўзғоридан ортганини бозорга сотмоқда.
А.Хаитов хонадон эгалари суҳбат қилар экан, халқимиз бошига тушган бу синовли кунлар тез орада ўтиб кетишини айтиб, иссиқхона фаолиятини кенгайтиришда қандай муаммолар бўлса, партия вакиллари ва депутатлар уларни бартараф этишга тайёрлигини билдирди.
ЎзА