ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида”ги ПФ-5780-сонли Фармонининг

10-банди, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1023-сонли қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисидаги Низом талабларидан келиб чиқиб, бўш турган ер участкаларини “E-IJRO AUKSION” савдо майдончасига электрон онлайн-аукционга чиқарилишини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарор қилади:

1. Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш мақсадида бўш турган ер участкаларини “E-IJRO AUKSION” савдо майдончасига электрон онлайн-аукционга чиқариш учун ер участкаларининг жойлашган ҳудудидан келиб чиқиб, Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигининг 2020 йил 11 февраль кунги ШЕ/03-02/303-сонли, Давлат солиқ бошқармасининг 2020 йил 12 февраль кунги 15-00934-сонли ҳамда

Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг 2020 йил 13 февраль кунги 156-сонли тавсияларига асосан берган таклифлари маъқуллансин.

2. “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида аукционга чиқариш учун ер участкаларининг жойлашган ҳудудидан келиб чиқиб, Нукус шаҳар

ва туманларда бўш ер участкалардан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг (0,01га майдони учун) 2020 йил 1-ярим йиллик учун бошланғич баҳолари иловага мувофиқ белгилансин.

3. Нукус шаҳар ва туманлар ҳокимликларига тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш мақсадида бўш турган ер участкаларини “E-IJRO AUKSION” савдо майдончасига электрон онлайн-аукционга чиқариш учун Ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг минимал қиймати ҳар бир туман (шаҳар) учун сотишнинг бошланғич нархини ҳисоблашда мазкур қарор иловаси билан тасдиқланган мезонлар асосида амалга ошириш вазифаси юклатилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1023-сонли қарори  билан тасдиқланган Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисидаги Низом талабларидан келиб чиқиб, архитектура ва режалаштириш топшириғини (кейинги ўринларда АРТ деб аталади) ишлаб чиқиш учун — энг кам базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорларда белгиланганлиги ҳамда АРТ ишлаб чиқиш қиймати туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан АРТ ишлаб чиқилган кунда тўлиқ тўлаб берилиши инобатга олинсин.

5. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси бўш ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг минимал қиймати ушбу қарор тасдиқланган санадан эътиборан бир иш куни ичида «YERELEKTRON» ААТга киритилиши топширилсин.

6. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси, Нукус шаҳар ва туманлар ҳокимликлари “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида аукционга чиқариш учун ер участкаларининг жойлашган ҳудудидан келиб чиқиб ҳар бир туман (шаҳар) бўйича бўш ер участкаларидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг (0,01 га майдони учун) бошланғич баҳосини жорий йилнинг иккинчи ярим йиллигини қайта кўриб чиқиш юзасидан Вазирлар Кенгашига таклиф киритсинлар.

7. Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (В.Жоллибеков), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (И.Маткаримов), Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси (Б.Мадаминов) аукцион ғолиблари билан биргаликда лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан ўз йўналишлари бўйича доимий мониторинг юритсинлар.

8. Қорақалпоғистон Республикаси Давлат молиявий назорати бошқармаси (Б.Утамбетов) ер участкасига бўлган ҳуқуқларни “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида аукцион орқали сотишдан Нукус шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг махсус ҳисоб-рақамларига келиб тушган маблағларни ўз вақтида ва амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда маҳаллий бюджетларга йўналтирилишини назоратга олсин.

9. Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясига (Б.Елманов), Ахборот агентлигига (Б.Нурабуллаев) мазкур қарорни белгиланган тартибда аҳоли ва тадбиркорлар ўртасида кенг тарғиб қилиш, мақолалар чоп этиш ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш тавсия этилсин.

10. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан ўз кучига кириши белгилаб қўйилсин.

11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосарлари (А.Тажетдинов, Б.Хабибуллаев, С.Хожаметов, Ж.Ембергенов) зиммаларига юклатилсин.

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгашининг Раиси       Қ. Сариев

 

16 март. 2020 йил. № 86

Изоҳ:Ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг минимал қиймати унинг янги қиймати тасдиқлангунга қадар амалда бўлади.
      Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4555-сонли қарорининг 7-бандига асосан базавий ҳисоблаш миқдори-223 000 сўмда ҳисобланади.
      Мазкур қийматлар Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 декабрдаги ЎРҚ-589 сонли Қонуннинг 9-иловасига асосан 1 га ер майдони учун бир йиллик солиқ ставкаси суммасидан келиб чиқиб, ҳар бир 0,01 га ер майдонига тақсимланиб ҳисобланган.
      Шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1023-сонли қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 6-бандига асосан ер ер участкасини танлаш материалларини, шу жумладан ер участкасининг топографик харитасини тайёрлайди, ер участкасига туташ ер участкалари (объектлар)нинг белгиланган мақсади турлари ҳақидаги маълумотларни шакллантиради, шунингдек, ер участкаси чегараларини натурада белгилаш ишларини амалга оширади ҳамда ер участкасининг бошланғич нархини белгилайди.
Бунда «Давергеодезкадастр» қўмитаси органларининг ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш ишларининг қиймати қуйидаги миқдорларда белгиланади:
      ер участкаси майдони 0,01 гектардан кўп бўлмаганда — энг кам базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари;
      ер участкаси майдони 0,01 гектардан кўп, лекин 0,05 гектардан кўп бўлмаганда — энг кам базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари;
      ер участкаси майдони 0,05 гектардан кўп, лекин 0,1 гектаргача бўлганда — энг кам базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари;
      ер участкаси майдони 0,1 гектар ёки ундан кўп бўлганда — энг кам базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида.
      Низомнинг 7-бандининг «б» кичик бандига асосан ер участкасини танлашга доир бошқа материалларни тайёрлаш учун – энг кам базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдоридаги суммаларининг жами йиғиндиси ўз ичига олиниши лозим.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги