Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонасида бўлди.
Давлатимиз раҳбари сиёсатининг асоси бўлган халқ билан мулоқот тизими аҳоли манфаатларини таъминлаб, одамларнинг ҳаётга, давлатга ишончини мустаҳкамламоқда.
Яқинда Тошкент шаҳри, Бунёдкор шоҳ кўчаси 2-уйда янги Халқ қабулхонаси биноси фойдаланишга топширилди. Бу ерда аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, мурожаатларни кўриб чиқиш ва бажариш учун барча шароитлар муҳайё. Мутасаддилар томонидан фуқароларни қабул қилиш учун хоналар, Давлат хизматлари маркази шохобчаси, “Мадад” нодавлат-нотижорат ташкилоти маслаҳат бюроси, тиббий хизмат, она ва бола хоналари ташкил этилган. Тошкент шаҳрида аҳоли кўплиги инобатга олиниб, соҳалар бўйича бўлимлар йўлга қўйилган.
Мазкур муассаса бир кунда 200 нафаргача мурожаатчига хизмат кўрсатиши мумкин.
Давлатимиз раҳбари Халқ қабулхонасида яратилган шароитларга юқори баҳо берди.
ЎзА