Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида“ 2018 йил 12 декабрдаги ПФ-5597-сон Фармонига ўзгартиришлар киритиш ҳақида“ги фармони лойиҳаси эълон қилинди.
Лойиҳага кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонининг 1-бандига қўшимчалар киритилади. Унга кўра 1-банд қуйидагича таҳрир қилинади:
“2019 йил 1 январдан бошлаб барча ишловчи пенсионерларга, 2020 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Mудофаа вазирлиги, Mиллий гвардияси ва Давлат божхона қўмитасининг пенсия олиш ҳуқуқини берадиган хизмат муддатини ўтаб, хизматдан бўшатилган ҳамда ёшга доир пенсия олувчи пенсионерлари шаҳодатланган лавозимлар ҳисобидан хизматга қайта қабул қилинган тақдирда уларга пенсиялар тўлиқ миқдорда тўланади”.
ЎзА