Бугун туғилган кун

10 июнь
 
Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Саид Аҳмад 1920 йил 10 июнда Тошкент шаҳрида туғилган.
Саид Аҳмад Тошкент рассомчилик билим юрти ҳамда Тошкент педагогика институтида ўқиган. Ижодкорнинг дастлабки ҳикоялар тўплами 1940 йилда чоп этилган.
“Уфқ” трилогияси, “Жимжитлик” романи, “Хандон писта”, “Бир ўпичнинг баҳоси” ҳажвий тўпламларини ўқувчилар яхши билади 2000 йилда 3 жилдлик “Танланган асарлар”и чоп этилди.
Саид Аҳмад ижодининг каттагина қисми ҳажвий-юмористик ҳикоялар, қиссалар, комедиялардан иборат. “Келинлар қўзғолони”, “Куёв” комедияларида бу ёрқин намоён бўлган.
У “Дўстлик”, “Буюк хизматлари учун” орденлари билан ҳам мукофотланган.
Саид Аҳмад 2007 йил 5 декабрда Тошкент шаҳрида вафот этди.
***
PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшаётган инсонлар, давлат ва жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.
Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Телеграм: @UzA_pochta
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37
Сайтимизни кузатиб боринг!

 

ЎзА