Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Нукус шаҳарда истиқомат қилувчи фуқаро Ж. К мурожаат қилди.
У ўз мурожаатида Нукусда жойлашган автосалондан “Cobalt” автомашинасини олиш учун шартнома тузганлиги шартнома шартларига кўра автомашина кечиктирилаётганидан норозилигини билдирган.
Мурожаат жамият мутахассислари томонидан ўрганилиб, асосли эканлиги исботланди ва истеъмолчига “Cobalt” автомашинаси етказилиб, кечиктирилган 30 кун учун 219 582 сўм (пеня) истеъмолчи фойдасига ундириб берилди.
ЎзА