“Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келиши, кетиши, бўлиб туриши ва транзит ўтиши тартиби”

Пойтахтимизда шу мавзусида семинар-тренинг ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари матбуот хизмати хабар қилди.
Семинар доирасида Ўзбекистон Республикасида виза турлари, муддати ва расмийлаштириш тартиби (ТИВ), хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистонга кириш-чиқиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар (ДХХ ЧҚ), товарларни олиб чиқиш ва олиб кириш тартиби (ДБҚ), Хорижий фуқароларнинг Ўзбекистонда бўлиши қоидалари (ИИВ) ва меҳмонхона хизматларини тақдим этиш (Туризм давлат қўмитаси) бўйича тушунчалар берилди.
Мунозаралар ташкил этилиб, унда иштирокчиларга вақтинчалик рўйхатга қўйиш, товарларни ташиш ва давлат чегарасини шахслар ҳамда транспорт воситаларида кесиб ўтишга доир саволлар берилди. Шунингдек, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ва ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг ишонч телефонлари яна бир бор эслатиб ўтилди.
Семинар машғулотида журналистик корпус, туроператорлар, тадбиркорлар ва туризм фаолиятига алоқадор бошқа шахслардан иборат 150 дан зиёд киши иштирок этди.
Иштирокчиларга юқоридаги вазирлик ва идоралар вакилларини жалб этган ҳолда мунтазам учрашувлар ўтказиш кераклиги қайд этилди.​​

 

ЎзА