Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинлари шайлиги текширувининг биринчи куни

Бугун, эрта тонгда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жанговар шайлигини текшириш бўйича мажмуавий тадбирлар бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг фармойишига биноан бугун, 26 ноябрь эрта тонгда Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жанговар шайлигини текшириш учун кенг кўламли ўқув машғулотлари бошланди. Унга асосан Мудофаа вазирлиги қўшинлари «Тревога!» сигнали бўйича кўтарилди. Ушбу ўқув машғулоти 30 ноябрга қадар, беш кун давомида ўтказилади. Унда Мудофаа вазирлигининг барча қўшинлари қатнашмоқда.
1.jpg
Қўққисдан текширувнинг асосий мақсади — жорий йил давомида Мудофаа вазирлиги қўшинлари ва бошқарув органларида амалга оширилган ишларни баҳолаш ҳамда таҳлил қилишдан иборат. Қўшинлар қўлланилиши бўйича тегишли вазифаларни белгиланган муддат ичида бажаришлари, яъни ҳарбий хизматчиларнинг ўқув-жанговар топшириқларни амалга ошириши ва ностандарт қарорларни қабул қилишга тайёр эканликларини кўрсатишлари лозим.

2.jpg
Бунга қадар ҳарбий хизматчиларнинг жанговар шайлиги фақатгина ҳарбий округлар миқёсида текширилган. Бу каби кенг кўламли қўққисдан текширувлар Ўзбекистон армиясида аввал ўтказилмаган.

3.jpg
Мудофаа вазирлиги марказий аппаратида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи томонидан вазифалар белгилаб берилди ва ҳарбий округ қўмондонликларига етказилди. Шундан сўнг, стационар бошқарув пунктлари ташкил этилди ва унда амалий ишлар бошлаб юборилди, ҳарбий округларнинг мобил бошқарув пунктлари ўз ишини бошлади.

5.jpg
Бунда асосий эътибор қўшинларни барқарор ва узлуксиз бошқаришни ташкил этиш ҳамда қўллаб-қувватлашга қаратилган. Текширувнинг ушбу босқичида хавфсизлик қоидаларига, ҳарбий техника ва қуролларнинг созлигига қатъий риоя қилинди.

6.jpg
Қўққисдан текширув давомида қўшинлар ҳаракати устидан назорат ва таҳлилни махсус тузилган Ҳукуматлараро ишчи комиссияси олиб бормоқда.
Сигнал қўққисдан берилган бўлса-да, қўшинларни шошириб қўймади. Ўқув йили давомида қўққисдан бўладиган тадбирлар бўйича ўтказилган машғулотлар ҳарбий хизматчиларда энг масъулиятли вазиятларда жанговар шай ҳолатга тайёр туришини таъминлади.
7.jpg
Бугун, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги қўшинлари авто ҳамда зирҳли техника воситалари таркибида белгиланган ҳудудларга колонна шаклида маршни амалга оширди. Ҳарбийларнинг маънавий ва психологик ҳолати барқарор, шахсий таркиб кейинги вазифаларни бажаришга тайёр турибди.
8.jpg

 

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати ЎзА