“ДЕБЮТ-2018” республика кўрик-фестивали очилиш маросими ўтказилди

Ўзбек Миллий академик драма театрида ёш режиссёрларнинг «ДЕБЮТ-2018» республика кўрик-фестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 майдаги “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори соҳа ривожида янги босқич ясаб, иқтидорли ижодкорларни аниқлаш, уларни қўллаб-қувватлаш, миллий ва умуминсоний қадриятларни тараннум этувчи бадиий баркамол саҳна асарлари яратишда муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди.

Маданият вазирлиги ҳамда Театр арбоблари уюшмаси томонидан ташкил этилаётган мазкур фестивалда пойтахтимиз ва республикамизнинг барча ҳудудларидан келган дебютант режиссёрлар томонидан саҳналаштирилган спектакллар намойиш этилади.

Фестиваль Муллатўйчи Тошмуҳаммедов номидаги Қашқадарё вилоят мусиқали драма театрининг Чингиз Айтматов асари асосида саҳналаштирилган “Оқ кема” спектакли намойиши билан бошланди.

 

Моҳигул Қосимова, ЎзА