Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида” 29 июн 2018 йил Фармонига , 2019 йил 1 январдан эътиборан меҳнатга ҳақ тўлаш фондига солиқ юкламаси барча жисмоний шахслар даромадларига 12 фоизлик ягона солиқ ставкаси жорий этилиши орқали пасайтирилади. Шундан 0,1 фоизи шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобларига йўналтирилади. Бундан ташқари, фуқароларнинг ижтимоий бадаллари бекор қилинади. 

Бизнес учун ягона ижтимоий тўлов ставкаси 15 фоиздан 12 фоизгача пасайтирилади. Юридик шахслар айланмалари (нақд пул тушуми)дан ундириладиган давлат мақсадли фондларига мажбурий ажратмалар бекор қилинади. Юридик шахслар фойдасига солиқ ставкаси 14 фоиздан 12 фоизгача пасайтирилганлиги тақдимотлар орқали кўрсатилди.

Бу каби чора-тадбирлар Ўзбекистонда тадбиркорликни янада ривожлантириш, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш, тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда кенг имкониятлар яратади.

 

Муҳайё Тошқораева, ЎзА