Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳамда Ҳиндистоннинг “Ishan Group Companies” компанияси билан ўтказилган учрашувда келишиб олинди.
“Ishan Group Companies” компанияси тўғридан-тўғри 20 миллион доллар инвестиция киритиш орқали йилига 240 тонна ширинмия илдизини қайта ишлаш корхонасини қуриш таклифини бермоқда.
Ана шунда 100 дан ортиқ иш ўрни яратилади. Корхонада маҳсулотни қайта ишлаб экспортга йўналтириш лойиҳаси ҳам амалга оширилади.
Ҳозирда ана шу мақсадда “йўл харитаси” ишлаб чиқилди.
ЎзА