Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси муассислигида 1991 йил 21 мартдан буён чоп этилаётган “Ishonch” газетаси Ватанимиз мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” ғоясини ўзида мужассам этган рангли, безакли махсус сонини нашр этди.
56 саҳифадан иборат ушбу махсус нашрда истиқлол йилларида амалга оширилган ислоҳотлар, айниқса, кейинги икки йилдаги улкан бунёдкорликлар, халқимиз бахт-у иқболи йўлидаги саъй-ҳаракатлар, хусусан, халқ билан мулоқотлар самараси атрофлича ёритилган.
Газетанинг барча саҳифалари ўзига хос дизайн асосида рангли тайёрланган.
Таҳририятнинг нашрга креатив ёндашгани мақолалар мундарижаси ва мазмунида яққол акс этади.
Биринчи саҳифада истиқлол фарзанди чизаётган суратда бугунги тараққиёт ва ислоҳотлар акс этади. Бу билан янги авлод тараққиёт учун ишончли куч бўлиб етишаётгани кўрсатиб берилган.
Ватан юксалишига дахлдорлик, эртанги кунга ишонч газетадан жой олган ҳар бир мақолада кўриниб турибди.
Газетанинг ушбу рангли-безакли махсус сони тижорат-реклама асосида бўлиб, муштарийларга бепул тарқатилади.