Халқ депутатлари Беруний тумани Кенгашининг бир гуруҳ депутатлари 42-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари билан учрашди.

Ёшларнинг спортга бўлган қизиқиши, мактабда яратилган шароитлар билан танишар экан, энг чекка ҳудудларда ҳам замонавий биноларга эга мактабларда таълим сифатига берилаётган эътибор янада юқори эканлигини кўриб дарс жараёнларини кузатди.Депутатлар “мактаб-ота-она маҳалла” занжирини мустаҳкамлашда олиб борилиши лозим бўлган ишларга тўхталиб ўтди.

Таълим масканида спорт ва фан соҳалари бўйича юқори натижага эришган ўқувчи ёшлар депутатлар томонидан муносиб тақдирланди.

Ҳулкар ЭРКИНБОЕВА.

Қорақалпоқ филологияси ва журналистика факултети телерадио журналистика соҳаси 3-курс талабаси.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги