Тўрткўл туманидаги Нурли йўл маҳалласида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгашининг  раҳбари Б.Машарипов раҳбарлигида кўргазмали семинар ташкил қилинди.  

Кўргазмали семинарни ўтказишнинг асосий мақсади аҳолининг томорқа еридан унумли фойдаланиши, тўқсонбости экинларини экиб, оила бюджетини оширишга бағишланган бўлиб, унда иштирок қилган фуқароларга мавзу бўйича тавсиялар берилди.

Хусусан, Нурли йўл маҳалласида яшовчи  Гулжамол Сабурова ўз томорқасидан унумли фойдаланиб келаётган бободеҳқон авлодидан. У ўзининг 10 сотих ер майдонининг  5-6 сотих  қисмига  ҳар йили пиёз, укроп, исмалоқ каби кўкатларни экиб, ердан 3-4 марта ҳосил олади. Қолган қисмига эса помидор, бординг, булғор қалампирни каби сабзавотлар экиб олишади.

Хонадон эгалари  бугунги кунда ҳам  кузги ишларини олиб бормоқдалар, яъни эрта баҳордан бозорга кўкатларни етиштириб бериш учун сепилган уруғлар бўй кўрсатиб бошлади.

Семинарда иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари эшитилиб, ўлар ўзларини қизиқтирган саволларга жовоб олди.

Mафтуна Юсупбаева,

ҚMУ, Tелерадио журналистика йуналиши 3-босқич талабаси.

 

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги