Олий суд пленумининг навбатдан ташқари мажлисида айрим туманлараро маъмурий судларга илк бор судьялик лавозимига тайинланган судьяларнинг қасамёд қабул қилиш маросими ўтказилди.
Олий суд раиси ўринбосари Икром Муслимов судьялар сони янги аъзолар билан тўлдирилаётгани судьяларнинг иш юкламаси мақбуллашувига, ўз навбатида, одил судловнинг самарадорлиги ва фуқароларнинг судга бўлган ишончи ортишига олиб келишини қайд этди.
Мажлисда Судьялар олий кенгашининг 2024 йил 13 ноябрдаги қарорига мувофиқ судьялик лавозимда бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига тайинланган Қ.Султанов, М.Камолов ва А.Иматовнинг қасамёди эшитилди.
Қасамёд қабул қилган судьяларга судьялик гувоҳномалари топширилди.
Н.Абдураимова, ЎзА