Ўзбекистон Республикаси Президенти “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларида очиқликни таъминлаш ҳамда бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга имзо чекди.
Унга мувофиқ:
чиқиндилар билан боғлиқ хизматларни тадбиркорларга бериш юзасидан ўтказиладиган тендер жараёнини онлайн кузатиш;
санитар тозалаш корхоналари томонидан чиқинди тўплаш шохобчаларига видеокузатув камераларини ўрнатиш ва шохобчалар фаолиятини аҳоли томонидан кузатиб бориш;
чиқиндиларни ташиш билан шуғулланувчи барча махсус техникаларга санитар тозалаш корхоналари маблағлари ҳисобидан онлайн кузатув (GPS) тизими ўрнатилади ҳамда мазкур техникаларни кузатиш билан боғлиқ бўлган харажатлар учун ойлик тўловларни марказлашган ҳолда амалга ошириш ва бу орқали чиқиндиларнинг белгиланган график ва муддатларга мувофиқ олиб чиқиб кетилишини кузатиш имкониятлари яратилади;
санитар тозалаш корхоналари тўғрисида тўлиқ маълумот бериш, кўрсатилаётган хизматлар сифати ва кўлами бўйича шикоятларни қабул қилиш ҳамда санитар тозалаш корхоналари билан қайта алоқа қилиш учун «Call марказ» фаолиятини йўлга қўйилади;
санитар тозалаш корхоналари хизмат кўрсатувчи ҳудудларнинг географии чегараси ҳамда аҳоли ва юридик шахсларга бириктирилган чиқиндиларни йиғиш майдончалари (контейнер) жойлашуви тўғрисида аниқ маълумотлар берилади;
абонентларнинг ҳосил бўлган чиқиндиларини олиб чиқиб кетиш графигини кўрсатилади.
ЎзА