АҚШда президент сайловига тайёргарлик қизғин кетмоқда. Ким президент бўлади, Трампми ёки Харрис? Бу савол барчани ўйлантирмоқда.

Айниқса Харриснинг табассуми Трамп учун муаммо туғдириши мумкин, дейишмоқда экспертлар. Камала Харриснинг иттифоқчилари президентлик учун курашда унинг кучли қуролга эгалигини айтмоқдалар. Бу қурол нималигини биласизми? Шунчаки унинг юракдан, хандон отиб кулиши. Трамп эса рақибининг қилган ишларидан камчилик излашга уринаяпти. Хуллас, рақиблар бир-бирларининг йўл қўйган хатоларидан тортиб, шахсий камчиликларини ҳам муҳокама қилишмоқда. Натижа эса барчани қизиқтирмоқда.

Бугунги “Халқаро шарҳ” кўрсатувимизда айнан шу мавзуда мутахассисларимизнинг фикрларини эшитамиз. Президентликка номзодларнинг психологик портретларини очиб бериш учун тиббиёт фанлари доктори, профессор Зарифбой Ибодуллаев ҳамда сиёсий фанлар доктори Фарҳод Каримов таклиф этилган.

Кенжа Бегжанов, Дониёр Якубов, Анвархўжа Аҳмедов (видео), ЎзА