Ўзбекистон ва Қирғизистон давлатлари президентларининг қатъий сиёсий иродаси ва дўстона муносабатлари туфайли ўзаро ҳамкорлик кенгайиб бораётгани ўзбек ва қирғиз халқлари фаровонлиги учун хизмат қилаётир.
Бу Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоеванинг Қирғиз Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Муса Жаманбаев билан учрашувида қайд этилди.
Икки давлат ўртасида келгусида ҳам савдо-иқтисодий, тадбиркорлик, туризм, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш, икки мамлакат ёшлари ўртасида ҳам доимий мулоқот майдонларини ташкил этиш хусусида фикр алмашилди.
Бундан ташқари, ҳудудлараро ҳамкорлик дастурларининг ижобий натижалари эътироф этилиб, мазкур алоқаларни янада фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Н.Абдураимова, ЎзА