Бу ҳақда Нукус шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан ўтаётган очиқ мулоқотда таъкидланди.
Йилига 250 триллион сўмдан зиёд давлат харидлари амалга оширилмоқда. Шу боис, давлат харидларида маҳаллий маҳсулотлар улушини ошириш вақти келди.
Келгуси йилги давлат инвестиция дастуридаги ҳар бир лойиҳа бўйича маҳаллий маҳсулотлар улуши қанча бўлиши аниқ белгиланади. Давлат харидида энди маҳаллий маҳсулот улушини ошириш рағбатлантирилади.
Жумладан, энергетика, нефтгаз, кимё, металлургия, темир йўл каби тармоқлардаги йирик корхоналар 2-3 йиллик буюртмаларини кооперация порталига олдиндан жойлаштиради.
Маҳаллий корхоналар эса ушбу буюртмалар асосида янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Уларнинг лойиҳаларига дастлабки босқичда 100 миллион доллар йўналтирилади.
ЎзА