Янги 2024-2025 ўқув йилида Қорақалпоғистон Республикасидаги 723 та умумий ўрта таълим мактабининг 1-синфига 37 минг 975 нафар ўқувчи қабул қилиниши режалаштирилган.

Ҳар йили янги ўқув йили олдидан биринчи синф ўқувчиларига давлатимиз раҳбарининг совғаларини топшириш анъанага айланган. Оролбўйи мактаб ўқувчиларига навбатдаги “Президент совғаси” етиб келди. Жами 12 номдаги ўқув қуролларидан иборат ушбу совғалар барча шаҳар ва туманларга тарқатилмоқда.

Яқинда мактабга илк қадам қўяётган ўқувчилар давлатимиз раҳбари совғаларини қабул қилган ҳолда дарсларни бошлайди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.