Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасида ташкил этилган штаб томонидан ҳудудларда ўрганиш бўйича тадбирлар давом этмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Э.Таджиев ҳудудлардаги ишчи гуруҳ аъзолари билан биргаликда энергия ресурслари истеъмоли базавий меъёрдан ортиқ бўлган истеъмолчилар, айниқса, эҳтиёжманд оилалар ва оилавий корхоналар жойига чиққан ҳолда ўрганди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелдаги “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини ўрганишда истеъмолчиларга энергия ресурслари нархлари ўзгаришининг туб сабаблари, табақалаштирилган тарифлар бўйича тўлов миқдорларининг ўсиб бориш тартиби ва ресурсларни ортиқча истеъмолига сабаб бўлаётган омилларни бартараф этиш орқали ресурсларни иқтисод қилишга эришиш мумкинлиги тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.