Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 6 августдаги фармойиши билан судьялар корпусида муҳим ўзгаришлар амалга оширилди.
Фармойишга кўра:
Ойбек Аъзамжонович Баракабаев – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Андижон вилояти маъмурий судининг раиси лавозимига (бунгача Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимида ишлаган) тайинланди.
Муроджон Қодирович Мирзажонов – судьялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига, шундан беш йил муддатга Тошкент шаҳар суди раисининг ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига (бунгача Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг раиси лавозимида ишлаган) тайинланди.
Камол Таштемирович Намозов – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Қашқадарё вилоят суди раисининг ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига (бунгача Сирдарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг раиси лавозимида ишлаган) тайинланди.
Хуршид Фарҳодович Турсунов – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Самарқанд вилоят суди раисининг ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси (бунгача Навоий вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимида ишлаган) лавозимига тайинланди.
Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 6 августдаги фармойишига мувофиқ, Муйдинжон Мухторович Салимов ёзма аризасига асосан Андижон вилояти маъмурий судининг раиси лавозимидан; Эргаш Эрмуратович Умиров ёзма аризасига асосан Қашқадарё вилояти суди раисининг ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимидан; Шуҳратжон Бутаерович Мамадияров ёзма аризасига асосан Самарқанд вилояти суди раисининг ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимидан озод этилди.
Н.Абдураимова тайёрлади, ЎзА