Семинар жиноий даромадларни легаллаштиришга ҳамда терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича миллий тизимларни баҳолашдан ўтказишнинг янги босқичи учун малакали эксперт-баҳоловчиларни тайёрлаш мақсадида ўтказилмоқда.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан Евроосиё гуруҳи котибияти билан ҳамкорликда ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси офисининг техник кўмагида ташкил этилди.

Семинарга Евроосиё гуруҳига аъзо давлатлар: Беларусь, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғиз Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон вакиллари ҳамда экспертлар, молиявий разведка бўлинмалари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари, соҳага масъул бошқа ваколатли органлар вакиллари қатнашмоқда.

Баҳоловчиларни тайёрлашга қаратилган биринчи ўқув курсининг Тошкент шаҳрида ўтказилиши Ўзбекистон Республикасининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга бўлган интилишини ҳамда ФАТФнинг халқаро стандартларини миллий қонунчиликка татбиқ қилиш юзасидан манфаатдорлигини яна бир бор тасдиқлайди.

Эслатиб ўтамиз, ФАТФ – Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида жаҳон стандартларини ишлаб чиқадиган ҳукуматлараро ташкилот.

Семинар жорий йилнинг 9 август кунига қадар давом этади.

Н.Абдураимова, ЎзА