Португалияда теннис бўйича ўтаётган халқаро турнирнинг яккалик баҳсларида Ҳумоюн Султонов финалга йўл олди.
Мусобақада Ҳумоюн Султонов аввалига 1/4 финалида испаниялик Карлос Лопес Монтагудни 7:6, 5:7, 7:6 ҳисобларида мағлуб этди. Ярим финал учрашувида эса бразилиялик Каруе Селлни 6:3, 6:0 ҳисобида енгиб финал йўлланмасини қўлга киритди.
Шу тариқа мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси бош соврин учун Мартин Ландалусега қарши кортга чиқади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА