Декабрь ойида маънавият ва маданият масалалари бўйича ўтказилган йиғилишда Маданият вазирлиги ва вилоят ҳокимларига берилган топшириқлар ижроси жойларда суст кечаётгани қайд этилди.

Жумладан, вилоят ҳокимларига бу йил маҳаллий бюджетдан маблағ ажратиб, ҳар бир туманда саҳнали зал, кутубхона, кинозал ва тўгарак хоналари бўлган 1 тадан маданият марказини барпо этиш топшириғи берилган.

Лекин, бу марказларни қаерда қуриш бўйича манзилли рўйхатнинг ўзи ҳали тасдиқланмагани танқид қилинди.

Маданият вазирлиги тизимида “Ўзбектеатр” муассасаси ва “Маданият таълими маркази” фаолиятини бошлагани йўқ.

Мутасаддилар ушбу топшириқларнинг ижросини ўз вақтида таъминлаши шартлиги ҳақида огоҳлантирилди.

ЎзА