Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга давлат ташрифи билан Хитой Халқ Республикасига келди.

Икки давлат байроқлари билан безатилган “Шоуду” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди.

Давлатимиз раҳбарини ХХР маданият ва туризм вазири Сунь Ели ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ташриф дастурига мувофиқ эртага, 24 январь куни Ўзбекистон етакчиси ХХР Раиси Си Цзиньпин билан музокаралар ҳамда Хитойнинг расмий шахслари ва ишбилармон доиралари вакиллари билан қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.