Япония аэрокосмик тадқиқотлар агентлигининг “SLIM” қурилмаси Ой орбитасига кирди, дея хабар беради JAXA.
Ойни ўрганиш учун мўлжалланган SLIM, шунингдек, Лунар Снайпер деб аталадиган ақлли қўниш қурилмаси ҳам шу ҳафта бошида Ой орбитасига муваффақиятли чиқди.
Aгентликнинг таъкидлашича, орбита ўзгариши режа бўйича ўтди ва қурилманинг ҳолати барқарор.
Ернинг табиий йўлдоши юзасига қўниш 20 январга белгиланган.
Япониянинг биринчи Ойга қўнувчиси SLIM сентабрь ойи охирида Япониянинг Кагосима префектурасидаги Танегасима космик марказидан H-IIA ракетаси ёрдамида коинотга учирилди.
JAXA “SLIM” модули Ойга “мисли кўрилмаган юқори аниқликдаги қўнишни” таъминлаши кутилаётганини айтди. “Mitsubishi Electric” томонидан ишлаб чиқарилган қўниш модулининг оғирлиги 700 кг, баландлиги 2,4 метр ва кенглиги 2,7 метрни ташкил қилади. SLIM теннис тўпидан бироз каттароқ сферик зонд ёрдамида Ой юзаси бўйлаб ҳаракатлана олади.
ЎзА