Қўшимча маблағ керакми? Марҳамат – жисмоний шахсларга микроқарз!

Акциядорлик тижорат “Қишлоқ қурилиш банк” замонавий ва қулай хизматлар кўламини кенгайтириш мақсадида 2018 йил 1 июндан жисмоний шахсларга микроқарз беришни жорий этмоқда. 


234.jpg
Микроқарз қайтаришлик, тўловлилик ва муддатлилик шартлари асосида қуйидаги талабларга жавоб берувчи жисмоний шахсга миллий валютада берилади:
– микроқарз олиш учун мурожаат қилган кунида 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаросига;
– микроқарз бўйича ҳисоблаб ёзилган фоизларни ва асосий қарзни тўлов жадвалига мувофиқ ҳар ойда тўлаш учун етарли бўлган доимий ўртача ойлик даромадга (иш ҳақи, пенсия ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа доимий даромадларга) эга бўлган шахсларга;
– кредит ташкилотларидан кредит(микроқарз, овердрафт)лар бўйича муддати ўтган қарзи ҳамда салбий кредит тарихига эга бўлмаган шахсларга.
Микроқарз шартномаси бўйича қарз олувчининг мажбуриятлари юзасидан солидар тартибда жавоб берувчи доимий ўртача ойлик даромадга эга бўлган учинчи шахслар биргаликда қарз олувчи(лар) бўлиб қатнашади.
Микроқарз нақд ёки қарз олувчининг номига очилган пластик картасига ўтказиб бериш орқали 12ой муддатга энг кам иш ҳақининг 100 баравари миқдоридан ошмайдиган миқдорда ажратилади.Микроқарз қайта тикланадиган шаклда ҳам ажратилиб, микроқарз муддати давомида микроқарздан қайта фойдаланиш имконини беради.
Яна бир қулайлиги шундаки, мижозлар учун“QQB-mobile” мобил иловасини юклаб олиш орқали кредит карздорликларини кредит ID коди орқали масофадан тўлаш имконияти яратилади.
“QQB-mobile”иловасини қуйидаги ҳаволалар орқали юклаб олишингиз мумкин:
(iOS)
(Android)

“Қишлоқ қурилиш банк” – фаровон ҳаётингиз хизматида!

Қўшимча маълумот учун: (+99871) 150-93-39, 150-76-42
Facebook

Банк ахборот хизмати
Хизматлар лицензияланган.