Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 декабрь куни Дубай шаҳрида “Air Products” компанияси бошқаруви раиси Сейфи Гасемини қабул қилди.

Компания билан ҳамкорликни, энг аввало, юқори технологик тармоқларда янада кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Давлатимиз раҳбарига жорий лойиҳаларнинг бориши ва янгиларига тайёргарлик ҳолати тақдимот қилинди.