Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмаларида хизмат қилиб келаётган суриштирувчи ва терговчилар ўртасида шахмат бўйича мусобақа бўлиб ўтди.
Қизиқарли тарзда ўтган мусобақа якунларига кўра фахрли биринчи ўринни Нукус шаҳар бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси подполковник Умида Оразбаева, иккинчи ўринни Бўзатов тумани Ички ишлар бўлими ҳузуридаги Тергов гуруҳи терговчиси капитан Нодирбек Давлатов, учинчи ўринни Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси терговчиси майор Нурбек Бекмуратов ва Тахиатош тумани Ички ишлар бўлими ҳузуридаги Тергов гуруҳи катта терговчиси капитан Зафар Алламов эгаллади.
Мусобақа ғолибларига Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.
Довуд АБИБУЛЛАЕВ,
ЎзА мухбири