КХДРнинг маълум қилишича, ҳарбий разведка олиб борадиган «Маннигён-1» сунъий йўлдоши парвозида кўзда тутилмаган вазият юзага келган, деб хабар тарқатди Корея марказий телеграф агентлиги.
“Чхоллима-1” туридаги янги ракета-ташувчи парвозни яхши амалга оширган, сўнгра биринчи босқичдан ўтганида иккинчи босқич двигатели ишламаган, натижада ракета ҳаракатга келтирувчи кучини йўқотган ва Сариқ денгизга қулаб тушган”, — дейилади баёнотда.
Миллий космик ривожланиш агентлиги хабар беришича, қайта парвозни тезроқ амалга ошириш мақсадида ҳалокат сабабларини ўрганиш ва нуқсонларни бартараф этиш учун зудлик билан илмий-техник чоралар кўрилади.
«Маннигён-1» (“Телескоп -1”) ҳарбий разведка йўлдоши парвози маҳаллий вақт билан соат 6:27 да амалга оширилган. Жанубий Корея ҳарбийларининг маълум қилишича, ракета-ташувчи аппарат Очхондо оролидан 200 километр ғарб томонда денгизга қулаган.